Карантин марказида фуқаро ўзини осди. Нима бўлган эди?
Кеча Юқоричирчиқ туманидаги «Ўртасарой» карантин марказида сақланаётган 42 ёшли фуқаро ўзини ўзи осгани ҳақида хабарлар тақалганди. Бош прокуратура матбуот хизмати ҳолат бўйича батафсил маълумот берди.
Маҳкама матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, Фарғона вилоятининг Риштон туманидан бўлган фуқаро С.С. шу йилнинг 15 июнь куни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» томонидан ташкил қилинган чартер рейс орқали «Москва-Тошкент» йўналишида учиб келган барча йўловчилар қатори Юқоричирчиқ туманидаги «Ўртасарой» карантин марказига жойлаштирилган.
С.С. аввалига карантин марказидаги 4 кишига мўлжалланган контейнерга жойлаштирилган. Бироқ ўзини агрессив тутиб, овқатланишдан бош тортиб, вирусга чалинганини айтиб, алоҳида хонага жойлаштиришни талаб қилади. Унинг талабидан келиб чиқиб, қолаверса, марказда тинчликни сақлаш мақсадида у алоҳида хонага ўтказилади.
Эртаси куни С.С. психиатр кўригидан ўтказилиб, унга «психоз» ташхиси қўйилган.
Орадан тўрт кун ўтгач, яъни 20 июнь куни эрталаб, нонушта олиб келган ҳамшира фуқаро С.С.ни контейнерга ўрналтилган кондиционер паррагига чойшаб билан ўзини осиб осган ҳолда кўради.
Марҳумнинг бўйин қисмидаги странгуляцион эгатдан ташқари бошқа турдаги тан жароҳатлари, шунингдек, Вирусология маркази мутахассисларининг дастлабки хулосасига кўра, унда «Covid-19» коронавируси аломатлари аниқланмаган.
Айни пайтда Юқоричирчиқ туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда. Терговга қадар текширув доирасида фожиа сабабларини аниқлаш мақсадида Фарғона вилояти Риштон туман ИИБ бошлиғига алоҳида топшириқ юборилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter