Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Каратэ федерацияси собиқ раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Каратэ федерацияси собиқ раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фото: facebook.com/Karateuzb

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Ўзбекистон Каратэ миллий федерациясининг собиқ раиси Нурхон Нафасов ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани айтилмоқда.

Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а» банди ва 165-моддаси (Товламачилик) 1-қисми билан қўзғатилган иш юзасидан давтлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётир. Тергов жараёнида амалга оширилган тафтиш натижасида ноқонуний хатти-ҳаракатлар тўғрисидаги бирламчи маълумотлар аниқланди, дейилади Миллий олимпия қўмитаси хабарида.

Узоқ танаффусдан сўнг федерация раиси вазифасига тайинланган Н.Нафасов «эски-янги» лавозимида ярим йилча (2018 йил 16 майдан бошлаб октябрь ойигача) фаолият кўрсатди, холос. Сўнг можароли тарзда вазифасидан четлатилган эди. Шундан буён Нафасов ва Миллий олимпия қўмитаси мансабдорлари ўртасида келишмовчилик келиб чиққанининг сирли жойи қолмаган. Бундан англашиладики, келишмовчилик жиноят иши қўзғатилишига олиб келганининг эҳтимоли катта.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг