Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Касални яширсанг…» – ноқонуний йўл билан тилла олиб киришга уриниш фош бўлди

«Касални яширсанг…» – ноқонуний йўл билан тилла олиб киришга уриниш фош бўлди

Фарғона вилояти Сўх тумани судида фуқаро Г.М.нинг Туркиядан 122,84 грамм заргарлик буюмларини божхона орқали декларация тўлдирмасдан олиб ўтишга уриниши ортидан олиб қўйилган қимматбаҳо буюмларини қайтариб олишига доир иш кўриб чиқилди.

Гуп шундаки, ушбу фуқаро тилла буюмларни мамлакат ҳудудига олиб кираётганда, дастлаб уларни давлат божхона декларациясини тўлдирмасдан, яъни ноқонуний йўл билан киритишга уринган. Аммо, божхона назоратида фош бўлиб қолган.

Кейинчалик, фуқаро вазиятнинг жиддийлигини англаб, давлат божларини тўлаш ва белгиланган тартибда декларацияни расмийлаштириш орқали буюмларни қайтаришга ҳаракат қилган.

Шу тариқа мазкур масала юзасидан 2025 йил 25 августда суд томонидан ижро ҳужжати чиқарилиб, ундирувчи Г.М. фойдасига заргарлик буюмларини қайтариш бўйича ишлар бошланган.

Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида, барча давлат божлари тўлиқ ундирилди ва декларация тўлдириш жараёнлари қонуний амалга оширилди.

Натижада, 2025 йил 28 август куни, фуқаро Г.М.га заргарлик буюмлари қонуний йўл билан, белгиланган тартибда қайтарилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг