Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистон компанияси Ўзбекистонда бир нечта лойиҳаларни амалга оширмоқчи

Қозоғистон компанияси Ўзбекистонда бир нечта лойиҳаларни амалга оширмоқчи

Фото: «Mitc.uz»

Бугун, 25 март куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов «Kazteleport» АК (Қозоғистон) раҳбариятини қабул қилди.

Хабарда айтилишича, учрашувда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинган. Хусусан, «Kazteleport» АК вакиллари «Рақамли Ўзбекистон-2030» стратегияси доирасидаги лойиҳаларда иштирок этишга қизиқиш билдиришиб, мамлакатимизда дата-марказ қуриш ва IT-компанияларга инвестиция киритиш ташаббуси билан чиқишди.

Ўзбекистонда BPO ва KPO хизматларини ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Таъкидланишича, бугунги кунда Ўзбекистонда хорижий компанияларнинг ишлаши учун барча шарт-шароит яратилган, қолаверса, маҳаллий малакали IT-ходимлар етарлича. «Kazteleport» АК вакиллари IT-ходимларни тайёрлаш учун ўз мутахассисларини жалб этиш таклифини ҳам билдиришди, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг