Келажак салоҳиятини очиб бериш: Huawei таълим соҳасини рақамли ўзгартириш учун кенг қамровли ечимларни тақдим этди

2025 йил 19 май куни Тошкентда Huawei Tech Carnival 2025 тадбири доирасида Huawei компанияси ThinkAI: Smart Education Forum форумини ўтказди. «Интеллектуал дунёни жадаллаштириш» умумий мавзуси остида ўтказилган тадбирда Яқин Шарқ ва Марказий Осиёдаги таълим муассасаларини рақамли трансформация қилиш бўйича инновациялар тақдим этилди.
Форум очилишида сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири ўринбосари Рустам Каримжонов рақамли таълимни ривожлантиришда давлат-хусусий шериклик муҳимлигини таъкидлади.

«Ёшларни рақамли кўникмалар билан таъминлаш бизнинг миллий устувор вазифамиздир. Ушбу мақсадни амалга оширишда Huawei компанияси билан ҳамкорлик муҳим омил бўлди. 15 та етакчи университетда АКТ академияларининг ишга туширилиши, халқаро сертификатлашнинг қўллаб-қувватланиши ва танловларнинг ўтказилиши таълимни ўқув аудиторияларидан ташқарига олиб чиқишга ёрдам берди. Биргаликда биз ёш истеъдодларга сунъий интеллект, булутли технологиялар, 5G ва бошқа соҳаларда муваффақият қозонишга ёрдам берамиз, рақамли инклюзияни ҳақиқий ютуқларга айлантирамиз», - дея қўшимча қилди мулозим.
Huawei компаниясининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё минтақасидаги стратегик ривожланиш бўйича директори Цун Лян (Сонг Лианг) ўзининг табрик нутқида компаниянинг интеллектуал АКТ ечимлари орқали таълимда рақамли трансформацияни жадаллаштиришга интилишини таъкидлади.

«Бизнинг вазифамиз технологияларни тақдим этишдан ташқарига чиқади. Биз талабаларни эртанги рақамли иқтисодиётга тайёрлайдиган таълим муҳитига пойдевор қўймоқдамиз, - деди Цун Лян. - Бугун форумда инновациялар ва уларнинг ижобий таъсирини очиб бермоқдамиз. Замонавий таълим мослашувчан, иммерсив ва интеллектуал бўлиши керак. Биз нафақат сунъий интеллект даври учун истеъдодларни шакллантирамиз, балки сунъий интеллектнинг ўзига истеъдодларга хизмат қилиш имкониятини ҳам берамиз. Бутун дунё бўйлаб ўқувчилар учун янада ақлли ва инклюзив келажакни биргаликда қурамиз».
Араб Лигаси Таълим, маданият ва фан ташкилоти (ALECSO) АКТ департаменти директори, ЮНEСКО IITE Бошқарув кенгаши вице-президенти,профессори Муҳаммад Жемни (Моҳамед Жемни) «Араб минтақасида сунъий интеллектга асосланган олий таълимнинг рақамли трансформацияси» мавзусида маъруза қилди. У таълимнинг глобал ривожланишини, жумладан, АКТ истеъдодларини тайёрлашни илгари суришда ЮНEСКО ва Huawei ўртасидаги ҳамкорликни қайд этди.

Huawei компаниясининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё минтақаси таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича вице-президенти Меҳеди Ҳасан Лимон барча сценарийлар учун Huawei Smart Education 1+3 ечимини тақдим этиб, унинг рақамли таълим, «ақлли» аудиториялар, илмий тадқиқотлар ва кампусларни бошқаришдаги афзалликларини намойиш этди. Таълимни ўзгартиришда булутли технологиялар ва сунъий интеллектнинг улкан аҳамиятига эътибор қаратилди.
«Бизнинг ечимларимиз дунё бўйлаб 2800 дан ортиқ университет ва 500 минг мактабда аллақачон жорий этилган. Биз рақамли таълимни янада қулай, интеграциялашган ва келажакка тайёр қилишга интиламиз, - деди Меҳеди Ҳасан. - Ушбу форум доирасида Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда расман ишга туширилган Digital Training 2.0 таълим муассасаларига янги авлод АКТ мутахассисларини тайёрлаш учун кенг кўламли ва ақлли технологияларни тақдим этади.
Асосий тармоқларнинг рақамли трансформацияси
Ушбу тадбир Huawei компаниясининг рақамли трансформацияга ўзига хос ёндашувини таъкидлади. Компаниянинг таълим ечимлари келажакка мўлжалланган, кенгайтириладиган ва муассасаларнинг ўсиб бораётган эҳтиёжларига мослашиш учун ишлаб чиқилган. Уларни жойлаштириш ва бошқариш осон, бу эса жорий этиш мураккаблигини ва техник тўсиқларни камайтиради. Ечимлар АКТни жорий этишнинг тармоқлараро тажрибасидан фойдаланган ҳолда турли соҳаларга мослаштирилади. Барча таклифлар Huawei компаниясининг глобал тажрибаси ва ҳамкорлар экотизимига асосланган кенг қамровли экспертиза томонидан қўллаб-қувватланади.
Таълим муассасаларига харажатларни камайтириш ва шу билан бирга самарадорлик ва натижаларни ошириш бўйича босим ортиб бораётган бир пайтда, Huawei ушбу муҳим хизматларнинг келажагини ўзгартириш учун ҳамкорлар билан биргаликда ечимларни ишлаб чиқишга интилишини яна бир бор тасдиқлайди.
ThinkAI: Smart Education форуми турли соҳаларда рақамли трансформацияни рағбатлантирувчи илғор технологияларни ўрганиш учун 1500 дан ортиқ саноат етакчилари, технологик экспертлар ва ҳамкорларни бирлаштирган кенг кўламли минтақавий Tech Carnival тадбирининг ажралмас қисмига айланди. 50 дан ортиқ кўргазма майдончалари ва интерактив форумлар орқали тадбир алоқалар ўрнатиш, билим алмашиш ва бизнес ҳамкорликни йўлга қўйиш учун мукаммал платформани тақдим этди.
Tech Carnival & Partner Summit 2025 ва Think AI: Smart Education форуми ҳақида батафсил маълумот: https://e.huawei.com/ae/events/2025/ae/tech-carnival
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter