Келгуси ўқув йили учун бакалавриат қабулига доир тартиблар тасдиқланди

2025/2026 ўқув йили бакалавриатга қабул учун тест синови топшириладиган фанлар бўйича тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.
Бу борада Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли буйруғи қабул қилинган.
Унга кўра, 2025/2026 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар бўйича тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари ўтган йилги қабулдек қолдирилди. https://t.me/eduuz/31308
Яъни, барча тест топширувчилар учун мажбурий 3 та фан:
- Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ) х 10 та;
- Математика х 10 та;
- Ўзбекистон тарихи х 10 та;
– 30 та савол учун 1.1 баллдан жами 33 балл.
Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан:
- 1-фан: 30 та савол х 3.1 балл = 93.0 балл
- 2-фан: 30 та савол х 2.1 балл = 63.0 балл
– 60 та саволдан жами 156,0 балл.
2025/2026 ўқув йили қабулида абитуриентларга умумий 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.
Маълумот учун, фанлар мажмуаси ҳамда жавоблар варақаси намунаси билан белгиланган ҳаволалар орқали танишиш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter