Келгуси йилдан педагог кадрларни тайёрлаш тўлиқ давлат грантига ўтказилади – Президент
Келгуси ўқув йилидан бакалавр педагог кадрлар тайёрлаш тўлиқ давлат грантига ўтказилади. Бу ҳақда Президент Мирзиёев сирдарёликлар билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди.
«Педагогика йўналишидаги олийгоҳларни алоҳида ёндашув асосида ривожлантирамиз.
Келгуси ўқув йилидан бакалавр педагог кадрлар тайёрлашни тўлиқ давлат грантига ўтказамиз. Магистратурада эса, квоталар 2 карра оширилиб, тўлиқ давлат ҳисобидан бўлади.
Кадрлар етишмайдиган, таълим сифати оғир мактаблар олдиндан танланиб, улар учун мақсадли давлат буюртмаси жорий қилинади. Бунда, буюртма асосида ўқишни тамомлаган ёшларга, ушбу мактабларда бориб ишлашлари учун жозибадор рағбатлантириш тизимини йўлга қўямиз», – дейди давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёев бундан кўзланган мақсад 2030 йилга бориб боғча тарбиячиси ҳам, мактаб ўқитувчиси ҳам – барчаси олий маълумотли бўлишига эришиш эканини таъкидлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter