Келин ўзининг дафн маросимидан 6 кун ўтиб уйига қайтиб келди (видео)
Ҳиндистонда Вариша исмли аёл ўзининг дафн маросимидан 6 кун ўтиб полицияга мурожаат қилган, дея хабар берди «Times of India» газетаси.
Ҳодиса Уттар-Прадеш штатида юз берди. 27 июль куни Ғозиобод шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари чемоданга жойланган аёл жасадини топишган. Яқинлари 24 ёшли қизнинг мурдасини тасдиқлашган. Терговчилар ёш келинни доимо хўрлаб келгани, уриб-калтаклагани учун эрини ва қайната-қайнанасини қотилликда айблаб, ҳибсга олган.
Варишанинг оиласи ва яқинлари дафн маросимини ўтказишиб, уни тупроққа қўйишди.
Бироқ бир ҳафта ўтар-ўтмас келин ўз оёқлари билан Ғозиобод полиция маҳкамасига юриб келди. У шу пайтгача илгари ишлаган қўшни шаҳарда бўлганини, фақат қаерга кетганини ҳеч кимга билдирмаганини сўзлаб берди.
Шундан сўнг турмуш ўртоғи ва қайната-қайнанасига қўйилган барча айбловлар бекор қилинган.
Келин эсон-омон оиласи бағрига қайтиб келгани яхши бўлди. Лекин полициячиларни бошқа масала ўйлантиряпти: «Унда чемодандан чиққан аёл ким? Кимнинг жасадини дафн этишди?» Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари аллақачон тергов ҳаракатларини бошлаб юборишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter