Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ким Чен Ин жанговар машинани шахсан бошқарди (фото)

Ким Чен Ин жанговар машинани шахсан бошқарди (фото)

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин янги йирик калибрли ялпи ўт очиш реактив тизимига эга транспортни шахсан бошқариб кўрди.

КХДР мудофаа саноати ходимлари Корея меҳнат партиясининг IX съездига 600 мм калибрли 50 та ялпи ўт очиш реактив тизимини топширди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги хабар берди.

Тантанали маросим Пхеньян шаҳрида мамлакат етакчиси Ким Чен Ин иштирокида бўлиб ўтди.

У мазкур қурол-аслаҳанинг юқори ҳарбий самарадорлигини таъкидлаб, давлат хавфсизлигини таъминлаш учун ҳарбий қудратни янада ошириш зарурлигини билдирган. Шундан сўнг у жанговар машинани шахсан ўзи ҳайдаб, майдон бўйлаб юриб ўтди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг