Ўзбекистонда илк бор «Китобхонлик ҳафталиги» ўтказилмоқда

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг апрель ойининг биринчи ҳафтасини Ўзбекистонда «Китобхонлик ҳафталиги» этиб белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқулланган.
Шу муносабат билан 5-9 апрель кунлари Республикамизнинг барча ҳудудида «Китобхонлик ҳафталиги» тадбирлари ўтказилади. Бугун Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди. Ҳафталик Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси, Республика Ёшлар ижоди саройи, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар ахборот кутубхона марказларида ўтказилмоқда.

Ушбу ҳафталик давомида «Санъат оламига саёҳат», «Ҳаётингиз давомида ўқиган энг яхши асар», «Ёшлар ва китобхонлик маданияти», «Икки авлод учрашуви», «Тарихимиз билимдонлари», «Китоб – қалб гавҳари, кўнгил офтоби» каби бири-биридан қизиқарли тадбирлар, шунингдек, халқимизнинг ардоқли фарзандлари Абдулла Орипов, Ўткир Ҳошимов, Ботир Зокиров сингари эл суйган ижодкорларнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган кечалар, қизиқарли танловлар, кутубхоналар бўйлаб саёҳатлар, китоблар кўргазмалари ташкил этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter