Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Клонлаш соҳаси кашшофи 92 ёшида вафот этди

Клонлаш соҳаси кашшофи 92 ёшида вафот этди

Фото: Xinhua/Global Look Press

Клонлаш соҳаси кашшофи ва 2012 йилги тиббиёт бўйича Нобел мукофоти совриндори, британиялик биолог Жон Гёрдон 92 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Daily Star нашри хабар берди.

Гёрдон 1962 йилда бақа ҳужайрасидаги генетик материални ядросиз тухумга кўчириб ўтказиб, уни клонлашга муваффақ бўлган. Ушбу тажриба соҳадаги кейинги тадқиқотлар учун замин яратди. Орадан ўттиз йил ўтиб, Эдинбург университети тадқиқотчилари Гердон усули билан Долли лақабли қўйни клонлашган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг