Кўчага «эр сўраб» чиққан қизлар тартибга чақирилди

Ижтимоий тармоқларда, Жиззах шаҳрида эканлиги айтилган, бир гуруҳ қизларнинг келинлик либосида «Эр керак» деб ёзилган қоғозларни кўтариб, шаҳар кўчалари бўйлаб ҳаракатлангани акс этган видео лавҳа тарқалган эди.
Жиззах вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан масъул идоралар билан ўрганиш ишлари олиб борилганини маълум қилди.
Аниқланишича, Жиззах шаҳар Халқобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида Эски шаҳар деҳқон бозори рўпарасида 8 нафар қиз келинлик кўйлаклари савдоси билан шуғулланувчи «Гулруҳ» салонини реклама қилиш мақсадида юқоридаги ҳолатга қўл урган. Ушбу ғоя ташаббускори салон раҳбари Ш.А. ҳамда блогер Ш.Э.лар бўлган.
Ҳолат юзасидан, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи дарҳол жараённи тўхтатиб, қизларга ва гўзаллик салони раҳбариятига жамиятда юриш-туриш қоидаларига амал қилиши, миллий қадриятларни ҳурмат қилиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилган.
«Шу ўринда, бу каби ҳолатларда жамоатчиликнинг ҳам эътибори муҳим эканлиги, арзимаган кўринган бундай ҳолатлар миллат шаънига, миллий қадриятларга зид эканлигига алоҳида эътибор қаратилса мақсадга мувофиқ бўлар эди», – дейилади Бошқарма ахборотида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter