Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Колумбияда оммавий қирғин содир этилди

Колумбияда оммавий қирғин содир этилди

Колумбияда қаҳва фермасининг тўққиз нафар ишчиси номаълум жиноятчилар томонидан отиб ўлдирилди. Бу мамлакат жануби-ғарбий қисмидаги Уила департаментидаги биринчи қирғин эмас, деб ёзади «РИA Новости».

Колумбиянинг Indepaz тараққиёт ва тинчликни ўрганиш институти хабарига кўра, ушбу ҳодиса Уила департаменти Альгесирасе шаҳрида содир бўлган. Кебрадон-Сур қишлоғидаги Пальмир фермасида тўққиз киши ўлдирилди. Бу ушбу фермадаги одамларнинг учинчи оммавий қотиллиги ҳисобланади.

Колумбияда 2021 йилда шунга ўхшаш жиноятлар 40 марта содир бўлган. Тинчлик институти таъкидлашича, йил бошидан бери 41 қуролли ҳужум натижасида 158 киши ҳалок бўлган. Қурбонлар энг кўп Нариньо, Антиокиа, Каука ва Валье-дель-Каука ҳудудларида қайд этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг