Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Компютер ўйинлари: шу кунгача ёмонотлиқ бўлиб келган матоҳнинг фойдали томони чиқиб қолди

Компютер ўйинлари: шу кунгача ёмонотлиқ бўлиб келган матоҳнинг фойдали томони чиқиб қолди

Ҳеч нима билан шуғулланмаган учинчи гуруҳ иштирокчиларида эса гиппокампда кулранг моддалар концентрациясининг пасайгани маълум бўлди.

Фото: «Shutterstock.com» / Ruslan Guzov

Монреал университетининг психологлари компютер ўйинлари кексаларнинг мия фаолиятини яхшилайди, деган хулосага келишди. Тадқиқот натижасида аниқ бўлдики, 3D-видеоўйинлар кекса ёшдаги кишилардаги гиппокамп ва орқа мияда кулранг модда миқдорини оширади.

Гиппокамп мия қисмларидан бири ҳисобланиб, энг муҳим хотира вазифаларини бажаради. Олимлар гиппокампда кулранг моддалар концентрациясининг пастлиги асаб ва руҳият билан боғлиқ касалликларга, масалан, алцгеймер хасталигига олиб келишини таъкидлашди.

Тадқиқотда 55 ёшдан 75 ёшгача бўлган қариялар иштирок этишди. Аввалига уларда руҳий касалликлар, мия фаолиятига таъсир қилувчи омилларнинг бор-йўқлиги текширилди.

Тажриба иштирокчилари 3 гуруҳга бўлинди: биринчи қисми, тўхтовсиз 3D-видеоўйинлардан бири «Super Mario-64»ни ўйнашлари, иккинчи қисм иштирокчилари эса фортепьяно бўйича дарс олишлари, учинчи қисм иштирокчилари ҳеч нима билан шуғулланмасликлари керак эди. Шу билан бирга бундан аввал улар видеоўйинлар ўйнамаган, мусиқий асбобни чалмаган бўлишлари муҳим эди.

Ярим йилга чўзилган тажриба натижасида видеоўйин ўйнаган ва пианино чалган иштирокчиларнинг гиппокампидагина кулранг моддалар концентрациясининг ошгани аниқланди.

Ҳеч нима билан шуғулланмаган учинчи гуруҳ иштирокчиларида эса гиппокампда кулранг моддалар концентрациясининг пасайгани маълум бўлди.

Албатта, компютер ўйинларининг қанчалик фойдали жиҳати бўлса, салбий томонлари ҳам йўқ эмас. Масалан, компютер ўйинлари кекса ёшдагиларнинг миясига фойдали бўлса-да, кўриш қобилиятларига зарар етказади. Шу боис, ҳар бир буюмдан меъёрда фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Шундагина ортиқча зарарнинг олди олинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг