Конор Макгрегор ва Дастин Порье эртанги жангда қанчадан пул ишлаб олади?
Ирландиялик жангчи 5 миллион доллар миқдорида кафолатланган гонорарга эга бўлади. Шунингдек, Конор пуллик трансляциялардан улушга эга бўлади. Бу миқдор 20 миллион долларгача етиши мумкин, дея хабар қилди The Independent.
Порьенинг гонорари 1 миллион долларга тенг, шунингдек, у ҳам трансляциялардан улушга эга бўлади. Бу америкалик жангчи фаолиятидаги энг юқори гонорар ҳисобланади.
Эътиборлиси, эртанги жангларда ўзбекистонлик Маҳмуд Муродов (24-6) ҳам октагонга чиқади. Унга Эндрю Санчес (14-5) рақиблик қилади.
Мусобақа 24 январь куни, якшанба тонгида бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter