Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқаро аэропортни Бобур кўчаси билан боғловчи кўприк 14 соатга ёпилди

Халқаро аэропортни Бобур кўчаси билан боғловчи кўприк 14 соатга ёпилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Тошкент халқаро аэропортини Бобур кўчаси билан боғловчи кўприк 4 ноябр соат 19:00 дан 5 ноябр соат 09:00 га қадар транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways АЖ матбуот хизмати хабар берган.

“Рейсларга кечикмаслик учун йўловчиларга айланма йўллардан фойдаланиш ва аэропортга одатдагидан олдинроқ жўнаб кетиш тавсия этилади”, дейилади расмий хабарда.

Uzbekistan Airways АЖ кўприк нима учун 14 соатга ёпилаётганига изоҳ бермаган.

Эслатиб ўтамиз, автомобиллар қатновига қулайликни ошириш мақсадида Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи йўл ўтказгичга ёндош яна бир эстакада қурилмоқда. Йиғма монолит услубида бўлиб, сифат талабларига мос равишда барпо этилаётган кўприк бир кеча-кундузда 20 минг транспортни ўтказиш қобилиятига эга бўлиши айтилмоқда. Айни пайтда бу кўрсаткич 9−10 минг атрофида.

Кўприк ёнида 2 та айлана, 4 та ёйсимон шаклдаги чиқиш-тушиш йўли барпо этилмоқда. Бу қайрилиб олиш хавфини йўқотиб, бошқа йўллардаги ҳаракатга қўшилишни осонлаштиради. Шунингдек, кўприк устида пиёдалар ва велосипедлар йўлаклари ҳам кенгайтирилди.

Шавкат Мирзиёев 30 октябрь куни бу ердаги қурилиш жараёни билан танишиб, туташ йўлларда ҳам пиёдалар ва автомобиллар ҳаракатига қулайликларни ошириш, атрофни кўкаламзорлаштириш бўйича кўрсатмалар берганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг