Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус: 4 млн 112 минг аҳоли хавф ости гуруҳига мансублиги маълум қилинди

Коронавирус: 4 млн 112 минг аҳоли хавф ости гуруҳига мансублиги маълум қилинди

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабековнинг маълумот беришича, Ўзбекистонда 4 млн 112 минг аҳоли хавф ости гуруҳига мансуб.

Нега айнан улар?

Чунки ушбу аҳоли қатламининг беморлар билан бевосита мулоқотда бўлиш эҳтимоли мавжуд. Ўзбекистонда хавф ости гуруҳига мансуб аҳолининг умумий сони 4 млн 112 минг нафарни ташкил этади.

Куни кеча эмлаш тадбирлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳридан бошланди.  Чунки айнан вилоятлар марказлари ва пойтахтда лозим бўлиш эҳтимолидан келиб чиқиб, малакали ёрдам кўрсата оладиган тиббиёт масканларининг яқинлиги нуқтаи назаридан шу ҳудудлар белгилаб олинди.

Коронавирусга қарши вакцина билан, хавфлилик даражасидан келиб чиқиб, дастлаб 65 ёшдан юқори бўлганлар, тиббиёт ходимлари, халқ таълими ва мактабгача таълим муассасалари ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, хорижда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар эмланиши назарда тутилган.

Май ойида туманлар ва кичик шаҳарларда, июн ойида эса республиканинг қолган ҳудудларида эмлаш тадбирларини амалга ошириш режалаштирилган».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг