Коронавирус: Ўзбекистонда йил бошидан бери рекорд натижа кузатилди

2021 йил 14 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 85730 (+227) нафарни ташкил этмоқда. Мазкур натижа 2021 йил энг юқориси саналади. Аввалги рекорд 212 бемор (13 апрел) эди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
2 нафари Андижон вилоятида,
8 нафари Бухоро вилоятида,
3 нафари Жиззах вилоятида,
2 нафари Навоий вилоятида,
3 нафари Наманган вилоятида,
25 нафари Самарқанд вилоятида,
3 нафари Сирдарё вилоятида,
1 нафари Сурхондарё вилоятида,
3 нафари Фарғона вилоятида,
2 нафари Хоразм вилоятида,
42 нафари Тошкент вилоятида,
129 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1634 нафар бемордан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter