Коронавирус ва карантин ўсмир қизларнинг миясини 4 ёшга қаритди — тадқиқот
Вашингтон университети олимлари PNAS журналида эълон қилган мақолада ёзилишича, коронавирус пандемияси ва локдаун (ёки карантин) оқибатида ўсмир қизларнинг мияси 4 ёшга қариган.
Ўсмирларнинг мия тузилмасига салбий таъсир кўрсатган нарса — локдаун шароитидаги қаттиқ тартиб ва у билан боғлиқ ижтимоий иҳоталаниш, яъни таъбир жоиз бўлса «уй қамоғи».
Тадқиқотда 9 ёшдан 17 ёшгача бўлган 150 нафар ўсмир қатнашди.
Таҳлил шуни кўрсатдики, пандемия таъсирида инсон мияси ярим шарлари пўстлоғида юпқалашиш қайд этилган, бу ҳолат айниқса қизларда яққол намоён бўлган. Нега айнан қизларда? Чунки улар ўз қувонч ва ташвишларини ўртоқлашиш учун тез-тез дугоналари билан кўришиб туришлари керак. Карантин эса бунга чек қўйган.
Олимларнинг фикрича, пандемия чекловлари сабабли шартли равишда ўғил болаларнинг мияси 1,4 ёшга, қизларнинг мияси 4,2 ёшга улғайган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter