Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусдан ўлим хавфини тўрт бараваргача оширувчи омил айтилди

Коронавирусдан ўлим хавфини тўрт бараваргача оширувчи омил айтилди

Секин ҳаракатланувчи одамларда COVID-19дан ўлим эҳтимоли қарийб тўрт баравар юқори бўлиши айтилмоқда. Бу ҳақда The Daily Mail нашрида эълон қилинган Лестер университети мутахассислари томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижаларига асосланиб РИА новости хабар қилди.

Тадқиқот муаллифлари Буюк Британиянинг 40 дан 69 ёшгача бўлган ярим миллион фуқаросининг тиббий ва генетик маълумотлари базасидан 412 мингдан ортиқ одамлардаги COVID-19 касаллиги тезлиги кўрсаткичларини таҳлил қилдилар.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, секин ҳаракатланувчи одамларда коронавирусдан ўлим ҳолати 3,75 баробар тез. Бундан ташқари, секин ҳаракатланувчи нормал вазнга эга одамларда COVID-19 касаллиги хавфи оғир ортиқча вазнга эга, аммо тез юрадиган одамларга қараганда 2,5 баравар юқори.

Олимларнинг фикрига кўра, юриш тезлиги юқори бўлган одамлар соғлом юрак-қон томир тизимига эга, бу касалликнинг ривожланишига таъсир қилиши мумкин. Бироқ, натижалар борасида тахминларимиз қатъий эмас, дея тан олишган тадқиқотчилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг