Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусга чалинганлар сони бир кунда 60 мингтага кўпайди

Коронавирусга чалинганлар сони бир кунда 60 мингтага кўпайди

Фото: РИА Новости

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти веб-сайтидаги жадвалга кўра, дунё бўйича коронавирус инфекциясининг рўйхатга олинган ҳолатлари сони 570 мингдан ошди.

Бир кун аввал 510 минг киши COVID-19 билан касалланганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, инфекцияни энг кўп юқтириш ҳолати АҚШда – улар сони 110 мингдан ошди. Энг кўп қурбонлар сони эса Италияда – ўн мингдан зиёдни ташкил қилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг