Коронавирусни энг тез аниқлаб берадиган тест яратилди
Германиянинг «Bosch» компанияси COVID-19ни 39 дақиқада текшириб берадиган тизимни ишлаб чиқди. Бу ҳақда 25 сентябрь куни компания пресс-релизида хабар берилган.
«Bosch» SARS-CoV-2 қўзғатувчисини аниқлашда ўзининг «Vivalytic» аналитик ускунаси учун янги экспресс-тестни ишлаб чиқди. Шу тариқа, тест натижаси 39 дақиқа ичида аниқ бўлади — ҳозирда дунё бўйича ПЗР асосида ишлайдиган бундан ҳам тезроқ тест мавжуд эмас», — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ушбу тестдан тезкор натижа олиш талаб этиладиган жойларда, хусусан, аэропортларда фойдаланиш мумкин. Мазкур тест Европада тарқалишга улгурди.
Янги тест тизими Германия Таълим ва илмий тадқиқотлар вазирлиги кўмагида ишлаб чиқилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter