Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусни юқтириб олиш мумкин бўлган энг хавфли жойлар маълум қилинди

Коронавирусни юқтириб олиш мумкин бўлган энг хавфли жойлар маълум қилинди

Фото: «Omskpress.ru»

«The Telegraph» нашри сўровномасида қатнашган мутахассислар янги типдаги коронавирусни юқтириш эҳтимоли юқори бўлган энг хавфли жойларни маълум қилишди. Уларнинг фикрича, бу тунги клублар, бар ва паблар ҳисобланади. Бу инсоннинг ўзига хос хулқ-атвори билан боғлиқ.

Ноттингем университетининг молекуляр биология бўйича профессори Жонатан Боллнинг таъкидлашича, одамлар ижтимоий масофа сақлаш қоидасига амал қилишнинг иложи бўлмаган жойларга боришади. Бундан ташқари, алкоголь таъсирида бамайлихотир бўлишади ва қоидаларни унутишади, дейди Лестер Қироллик шифохонаси вирусологи Жулиан Танг. Инсонлар мулоқотда бўлишади, рақс тушишади, лекин базмда ниқоб тақишмайди, бундай вазиятларда уларнинг кимлар билан алоқада бўлганини эслаб аниқлаш мушкул. Шунингдек, экспертлар кўпинча кўнгилочар муассасаларнинг хоналари ёпиқ, деразалари кам бўлгани учун ҳавоси яхши айланмаслигига эътибор қаратишган.

Бироқ бар, паб ва клублар — коронавирус тарқалиши мумкин бўлган ягона жойлар ҳисобланмайди. Негаки оммавий тадбирлар ишхонада, ресторанларда, черковларда ўтказилиши мумкин, дейди Эдинбург университети глобал жамоат саломатлигини сақлаш кафедраси профессори Деви Шридрах. У ўқув йили бошланиши билан муаммо чуқурлашишидан огоҳлантирган. Бу янги чекловларнинг жорий этилишига олиб келиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг