Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Корзинка»даги ҳодиса бўйича расмий маълумот берилди

«Корзинка»даги ҳодиса бўйича расмий маълумот берилди

Бугун, 4 август куни соат 16:32 да Тошкент шаҳар ФВБга Мирзо Улуғбек тумани «Подишоҳбоғ» маҳалласи Буюк ипак йўли кўчасида жойлашган «Корзинка» савдо мажмуасида ёнғин рўй бергани ҳақида хабар тушган.

ФВВ хабарига кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:37 да воқеа жойига етиб борган.

Маълум бўлишича, савдо мажмуаси ичида бўлган нон пишириш печида электр симларининг қисқа туташуви юзага келган. Ҳодиса натижасида ҳеч қандай ёнғин содир бўлмаган. Вазият оқибатлари қутқарувчилар томонидан соат 16:42 да бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва халок бўлганлар қайд этилмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг