«Корзинка»даги ушбу ҳолат ҳар биримизнинг бошимиздан ўтган бўлиши мумкин
Тошкент шаҳридаги Сергели туманида жойлашган «Корзинка» супермаркетидан чиқиб, аравачадан камтарона харидларимни тушириб тургандим, ёнимда костюм-шим кийган бир йигит (супермаркет назоратчиси шекилли) пайдо бўлди.
— Акажон, узоққа кетасизми?
— Бекатга бораман.
— Нега юкларингизни тушириб олдингиз, бекатгача қийналмайсизми? Нарироққача оборсангиз ҳам бўларди-ку.
Супермаркетдан 10-20 қадамча юрдим, бекат яқин эди.
— Йўғ-э. Нарёғи икки қадам-ку.
— Тўхтанг, — у араваларни йиғиштириб юрган хизматчини чақирди.
— Акамнинг юкларини кўтаришиб боринг.
Хизматчи бекатгача кўтаришиб келди. Одам одамга шундай яхшилик қилса, қандай яхши-я!
Элмурод Нишонов,
журналист
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter