Кот-д'Ивуарда мудҳиш ЙТҲ содир бўлди

Кот-д'Ивуар жанубида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқбатида 23 киши ҳалок бўлди ва 34 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда маҳаллий Fraternite Matin газетаси.
Мамлакатнинг энг йирик шаҳри Обиджондан тахминан 100 километр шимолида микроавтобус билан юк машинаси тўқнашиб кетган.
«34 жароҳатлангандан 16 нафари шифохонага ётқизилди. Улар орасида бешта бола ҳам бор. Катталардан уч киши комада», — деди Бодо (Лагюн вилояти) шаҳридаги шифохона вакили.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, автоҳалокат микроавтобуснинг ғилдираги бирдан ёрилиб кетиши сабабли содир бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter