Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кредит тузоғи: Хоразм ва Андижонда миллиардларни ваъда қилганлар ушланди

Кредит тузоғи: Хоразм ва Андижонда миллиардларни ваъда қилганлар ушланди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Хоразм ва Андижон вилоятларида имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Т.Ж. фуқаро О.Б.нинг ишончига кириб, унга гўёки Хоразм вилояти тижорат банкларида ишловчи танишлари орқали 1,5 млрд сўм имтиёзли кредит ажратилишида ёрдам бериши эвазига 150 млн сўм пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Шу каби, Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.О. фуқаро Б.М.га гўёки Андижон шаҳар банк хизматлари марказида ишловчи танишлари орқали 3 000 АҚШ доллари эвазига 100 минг АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиб беришини айтиб, шундан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг