Криптомиллиардерлар ва миллионерлар сони маълум бўлди
Швейцариянинг Henley & Partners консалтинг компанияси тадқиқотига кўра, ўтган бир йил давомида криптовалютали миллионерлар сони 95 фоизга ўсди, яъни салкам икки баравар кўпайиб, 172,3 минг кишини ташкил этди.
100 млн доллар қийматдан юқори криптовалютага эга миллионерлар сони бир йил ичида 79 фоизга кўпайди. 2024 йилнинг 30 июн ҳолатига кўра, уларнинг сони — 325 нафар.
Бир йил давомида криптомиллиардерлар сони 27 фоизга ошиб, жами 28 кишини ташкил этмоқда.
Миллионерлар орасида биткоин эгалари сони 111 фоизга ўсиб, 85,4, минг нафарга етди. 156 кишининг ҳар бирида 100 млн доллар қийматдан юқори биткоин криптовалютаси бор, биткоин-миллиардерлар сони эса 11 нафар.
Жаҳонда сўнгги бир йил ичида криптовалюта фойдаланувчилари сони 2023 йилга нисбатан 32 фоизга ошган, криптовалюталарнинг ялпи бозор қиймати шу даврда 89 фоизга ўсган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter