Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Криптомиллиардерларни синдирган 60 кун

Криптомиллиардерларни синдирган 60 кун

Фото: «Cryptocurrency»

Икки ойдирки — криптовалюталар бозорида пасайиш. Криптомиллиардерлар икки ойлик пасайиш даврида 49,1 миллиард доллар йўқотди, деб ёзди Forbes.

Миллиардер Уоррен Баффет: «Жаҳондаги жами биткоинларга 25 доллар ҳам бермайман».

Баффетнинг фикрича, бу бемаъни актив ва фойда келтирмайди, унинг қиймати ўсиши учун навбатдаги харидор олдингисидан кўпроқ тўлаши лозим. Яъни молиявий пирамида. Қолаверса, АҚШ ҳеч қачон бошқа валюта доллар ўрнини эгаллашига йўл қўймайди.

Энг оммалашган криптовалюта — биткоиннинг нархи кескин пасайиши оқибатида сармоядорларнинг 40 фоизидан кўпроғи манфийга тушди ва уларнинг аксарияти стратегиясини ўзгартириш пайида.

Дунёдаги энг бой криптоинвестор, Binance биржаси асосчиси Чанпэн Чжао 11 мартдан 11 майгача 37,6 миллиард доллар йўқотди, ҳозирги бойлиги — 27,4 миллиард.

FTX криптобиржаси ҳамасосчиси Сэм Бэнкман-Фрид 3 миллиард зарар кўрди, энди ихтиёрида 21 миллиард доллар қийматидаги криптовалюталар қолган. Coinbase асосчиларидан бири ва бош директори Брайан Армстронг 4,4 миллиард йўқотганидан сўнг ҳисобида 2,2 миллиард доллар қолди. Coinbaseнинг яна бир асосчиси Фред Эрсам 1,3 миллиард доллар билан бирга миллиардерлик мақомидан ҳам айрилди — 850 миллион доллари бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг