Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган – рус нашрлари

«Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган – рус нашрлари

Россиянинг қатор нашрлари ўз манбаларига таяниб, жорий йилнинг 22 мартида Москва вилоятида содир этилган теракт пайтида гумонланувчилар наркотик таъсирида бўлганини ёзмоқда.

«Тўрталаси ҳам наркотик таъсирида бўлган. Қандай наркотик ёки психотроп қабул қилганини экспертиза аниқлайди», — дейди ТАСС нашри манбаси. 

У, шунингдек, гумонланувчилар наркотик моддани фақатгина теракт содир этилган кунда истеъмол қилмаганини айтган.

РИА манбаси ҳам теракт пайтида гумонланувчилар гиёҳвандлик моддаси таъсирида бўлганини истисно қилмаган. 

Бунга қадар эса Baza телеграм-канали уларнинг қўрқувни йўқотадиган психотроп модда истеъмол қилганини ва бу қон таҳлилларида аниқланганини иддао қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур терактда айбланаётган 4 нафар тожикистонлик – Далержон Мирзоев, Саидикром Ражабализода, Шамсиддин Фаридуни ва Муҳаммадсобир Файзовлар жорий йилнинг 25 мартида суд қарори билан ҳибсга олинган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг