Кудбиев «солиқ»га қайтди. «Супервазирлик»га Қўчқоров келди
Президентнинг тегишли қарори билан Шерзод Кудбиев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири лавозимидан озод этилди.
Унинг вазирликдаги ўрнига Президент фармони билан Жамшид Қўчқоров келди. У эндиликда Бош вазир ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири лавозимида фаолият олиб боради.
Жамшид Қўчқоров номзоди аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter