«Кунчиқар юрт» аҳолиси бир йилда 644 минг кишига камайди

2020 йилнинг октябридан 2021 йилнинг октябрига қадар Япония аҳолиси, мамлакатда яшовчи хорижликлар ҳам қўшиб ҳисобланганда, 644 минг кишига қисқарди. Мамлакат ички ишлар ва коммуникациялар вазирлиги баёнотига кўра, бу 1950 йилдан бери кузатилган рекорд кўрсаткич, деб хабар берди «Kyodo».
Ҳозир мамлакат аҳолиси — 125 502 000 киши. Статистикага кўра, Япония аҳолиси сони 11 йилдан бери тинмай қисқармоқда. Ушбу тенденция, шунингдек, коронавирусга қарши қаттиқ чоралар туфайли аксарият хорижликлар Японияга кела олмаётгани билан боғлиқ, дейишмоқда экспертлар.
Окинавани ҳисобга олмаганда, аҳоли сони қисқариши Япониянинг барча 47 префектурасида кузатилмоқда. Пойтахт Токио аҳолиси 26 йилда илк марта камайиши қайд этилди. Бир йил давомида «Кунчиқар юрт»да яшовчи хорижликлар сони 25 минг нафарга қисқариб 2 722 000 кишини ташкил этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter