Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кунига атиги икки дона картошка умрингизни узайтириши мумкин

Кунига атиги икки дона картошка умрингизни узайтириши мумкин

Фото: Pogovorim.by

Картошка кўпинча фойдали озиқ-овқатлар рўйхатига киритилмайди. Аммо норвегиялик олимлар ўтказган ва Nutrition журналида эълон қилинган тадқиқот натижалари бунинг аксини кўрсатмоқда.

Sciencenorway ёзишича, Осло университети ва Норвегия жамоат овқатланиши институти ҳамкорликда улкан тадқиқот ўтказди. Олимлар аҳоли ((77 297 киши) ўртасида овқатланиш одатлари ҳақида 1974–1988 йиллар давомида ўтказилган сўровлар маълумотларини ўрганишди. Сўнгра орадан 40 йил ўтиб, тадқиқотда қатнашганлар ўртасида кузатилган ўлим кўрсаткичлари сабаблари (27 848 та ҳолат) текширилди.

Тадқиқотга кўра, келгуси 40 йилда 1970-1980-йилларда кунига камида икки донадан картошка истеъмол қилганлар ўртасида ўлим ҳолатлари, ҳар куни картошка емаганларга қараганда, 12 фоиз кам қайд этилган.

Тадқиқотда кишиларнинг ёши, жинси, тамаки чекиши ёки чекмаслиги, жисмоний фаоллиги, гўшт, балиқ, ёғ ва маргарин истеъмол қилиши каби омиллар ҳисобга олинган. Эътиборли жиҳати, натижалар аёллар ва эркаклар учун бир хил чиққан, вазн, тамаки чекиш ва жисмоний фаоллик каби омиллар ҳеч қандай рол ўйнамаган.

Яна бир қизиқ факт маълум бўлди: мунтазам картошка истеъмол қилувчилар ўртасида юрак хасталикларидан ўлим ҳолатлари жуда кам кузатилган.

Муаллифлар аниқлик киритишича, истеъмол қилинган картошканинг ҳар 100 грамми юрак-қон томир хасталиклари билан боғлиқ ўлим хавфини 4 фоизга камайтирган.

Картошканинг қандай пиширилиши жуда муҳим! Айнан қайнатилган картошка фойдали — унинг гликемик индекси паст ва озиқ моддаларига бой.

Тадқиқотчилар Норвегияда картошка асосан қайнатилган ҳолда истеъмол қилинишига ҳам эътибор қаратишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг