Ламин Ямал Хавига миннатдорчилик билдирди

«Барселона» ҳужумчиси Ламин Ямал жамоа собиқ бош мураббийи Хави ҳақида фикр билдирди.
«Биз Хавини ҳеч қачон унутмаймиз. У бўлмаганида, бу ютуққа эриша олмасдик. У анча ёш футболчиларга имконият берди. Шунинг учун унга миннатдорлик билдирмоқчиман.
Менимча, клубга янги нафас керак эди. Лекин бу Хави ишини яхши бажара олмади, дегани эмас. Аммо Флик келиб, жамоага янги руҳ бағишлади», – деди вингер.
Эслатиб ўтамиз, кеча «Барселона» Ла Лига 36-тури доирасида ҳамшаҳари «Эспаньол» устидан ғалаба қозониб ўз тарихида 28-бор Испания чемпионлигини қўлга киритди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter