Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Улуғбек Турсунов лавозимидан озод этилди — ОАВ

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Улуғбек Турсунов лавозимидан озод этилди — ОАВ

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Улуғбек Ботирович Турсунов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбасига таяниб, «Gazeta.uz» хабар берди.

Улуғбек Турсунов (1967 йилда туғилган) 2017 йилнинг апрелидан буён Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Қайд этилишича, унинг ўрнига февралдан буён Қўқон ИИО ФМБ бошлиғи лавозимида ишлаган — Ички ишлар вазирининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича собиқ ўринбосари Муҳиддин Жўраев тайинланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг