Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лавров: «Ғарб Россия билан ядро урушига тайёр»

Лавров: «Ғарб Россия билан ядро урушига тайёр»

Бир қатор Ғарб етакчилари Россия билан ядро урушига тайёр эканликларини уларнинг тажовузкор риторикаси тасдиқлайди, дейди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Вазир Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Лиз Трасс «ҳеч иккиланмасдан қизил тугмани босишга» тайёрлигини эълон қилганини, Германия Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Инго Герхарц эса НАТО давлатлари ядро қуролидан фойдаланишга тайёр бўлиши кераклигини айтганини мисол келтирган. Шунингдек, у Францияда ядро қуроли борлигини эслатган собиқ ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дрианнинг сўзларига ҳам ишора қилган.

«Улар ядровий урушга тайёр, Россия президенти Владимир Путин буни тушуниши керак. Улар Россияга (ядровий давлат) стратегик мағлубият билан таҳдид қилишмоқда», — деган Лавров.

Аввалроқ Сергей Лавров Вашингтон Россия президентини жисмонан йўқ қилишни режалаштираётганини маълум қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг