ЕЧЛ. Салоҳнинг голи «Ливерпуль»ни плей-оффга олиб чиқди (видео)

Европа Чемпионлар Лигасининг энг мураккаб — «C» гуруҳида «Ливерпуль» сўнгги тур олдидан гуруҳда пешқадам бўлиб турган «Наполи»ни қабул қилди. Учрашувда Муҳаммад Салоҳнинг 34-дақиқада киритган голи «Ливерпуль»га плей-офф йўлланмасини тақдим этди.
«Наполи» эса Европа лигасига равона бўлди.
«Ливерпуль» — «Наполи» 1:0
Гол: 1:0 – 34 Салоҳ
Ушбу гуруҳда сафарда «Црвена Звезда»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этган «ПСЖ» биринчи ўринни қўлга киритди ва плей-оффга йўлланма олди.
«Црвена Звезда» — ПСЖ 1:4
Голлар: 0:1 – 9 Кавани, 0:2 – 40 Неймар, 1:2 – 56 Гобелич, 1:3 – 74 Маркинёс, 1:4 – 90 Мбаппе.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter