Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лондон метросида портлаш юз берди (видео)

Лондон метросида портлаш юз берди (видео)

Фото: «Rtvi.com»

Лондон жанубидаги Элефант энд Касл ҳудудидаги метрода портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Лондон ўт ўчирувчилар жамоаси ўзларининг Twitter аккаунтида маълум қилишди.

«Лента.ру» билан суҳбатда ўт ўчирувчилар жамоаси вакиллари темир йўл аркалари остидаги дўконлар ва яқин атрофдаги бир нечта машиналар ёнаётганини тушунтирдилар. Таъкидланишича, воқеа жойида 100 та ўт ўчирувчи ва 15 та техника ишламоқда. Маҳаллий аҳолидан уйларидан чиқмаслик ҳамда дераза ва эшикларни ёпиб қўйиш сўралган.

Ёнғин сабаблари ва жароҳат олганлар сони ҳозирча номаълум. Шу билан бирга, маҳаллий полиция аллақачон портлаш теракт деб ҳисобланмаслигини айтган.

Воқеа жойидан олинган кадрларни Twitter фойдаланувчилари жойлаштирмоқдалар. Турли видеоларда бекатдан қора тутун кўтарилаётгани акс этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг