Лукашенко мансабдор шахсларга «нолиш»ни тақиқлади
![Лукашенко мансабдор шахсларга «нолиш»ни тақиқлади](http://static.xabar.uz/crop/1/9/720_460_95_1985671061.jpg)
Беларус мансабдорлари ва ҳукуматига санкциялар ҳақида шикоят қилиш тақиқланган. Бу ҳақда республика президенти Александр Лукашенко маълум қилди, дея хабар берди БелТА.
«Мен оддий мантиқдан шундай қарорга келдим: агар раҳбарга, амалдорга ёки корхона директорига тиришқоқлик ва меҳнатдан қочиш имконияти берилса, у бундан фойдаланади. Шунинг учун дарҳол айтдим: «Ҳеч қандай санкция йўқ. Уни унутинг, сиз учун ҳеч қандай санкция йўқ», деди у.
Беларус раҳбари мамлакат аҳолиси учун санкциялар мавжудми ёки йўқ, бунинг фарқи бўлмаслигини, мамлакат раҳбариятининг вазифаси эса — уларнинг яшаши, ишлаши ва оиласини боқишига замин яратиш эканини таъкидлаган.
Куни кеча, 1 апрель куни Александр Лукашенко ит ва мушукларнинг озиқ-овқат дўконларига боришини тақиқлаганди. Бундай стандартлар у имзолаган «Ҳайвонларга масъулият билан муносабатда бўлиш тўғрисида» ги қонунда ўз аксини топган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter