Лукашенко: «Пригожиннинг хавфсизлигига мен кафолат бермайман»
Беларус президенти Aлександр Лукашенко Евгений Пригожиннинг ҳалокатига изоҳ берар экан, «буни Путин қилганини тасаввур қила олмаслигини» айтди.
Шунингдек, Лукашенконинг айтишича, Пригожин ундан ҳеч қачон хавфсизлик кафолатини талаб қилмаган.
«Мен Пригожиннинг хавфсизлигига кафолат бермайман. Aммо Путинни биламан. У жуда хотиржам ва ҳатто босиқ одам, бошқа мураккаб масалалар бўйича қарор қабул қилади. Шунинг учун мен буни Путин қилганини, айбдор эканлигини тасаввур қила олмайман. Жуда қўпол, нопрофессионал иш, агар шундай бўлса», деди у.
Эслатиб ўтамиз, 24 июн куни Пригожин исён кўтарганида айнан Лукашенко воситачиликни ўз қўлига олганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter