Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маданият ва санъат йўналишидаги «стартап»лар учун грантлар ажратилади

Маданият ва санъат йўналишидаги «стартап»лар учун грантлар ажратилади

Жорий йил 27 май куни Ҳукуматнинг «Ижодкор ёшларни кўллаб-кувватлаш ва рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, маданият ва санъат соҳасида иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидагилар йўлга қўйилади:

  • ижодкор ёшлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ягона платформа жорий этилади ҳамда «ERP madaniyat» ягона бошқарув тизимига интеграция қилинади;
  • маданият соҳасида сунъий интеллектдан ҳамда замонавий технологиялардан фойдаланиш бўйича «Ижодий технолаборатория» ташкил этилади;
  • умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларида «Ижодкор ёшлар клуби» фаолияти йўлга қўйилади;
  • «Маданият волонтёрлари» ижтимоий ҳаракати фаолияти йўлга қўйилади.

Шунингдек, ҳар йили жаҳоннинг камида 4 нафар етакчи мутахассислари ва таниқли санъаткорлари ўқув жараёнларига жалб этилади ҳамда камида 4 нафар ижодкор ёшлар хорижий мамлакатларга тажриба алмашиш учун юборилади.

Маданият ва санъат йўналишидаги «Start-Up» лойиҳалари учун БҲМнинг 100 бараваригача миқдорида ижодий грантлар ажратиш чоралари кўрилади.

2026 йилдан Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланадиган йиллик календарь-режа асосида ёшлар учун танлов ва фестиваллар ташкил этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг