Маҳалла фуқаролар йиғини масъули 50 000 АҚШ долларини олган вақтда ушланди

У фуқаро Ш.Қ.нинг Тошкент вилояти ИИББ ЖҚБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига қилган мурожаатига асосан қўлга олинган.
Қайд этилишича, вилоят прокуратураси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Бўстонлиқ тумани “Узун” МФЙ масъули Ш.А. ушбу маҳаллада жойлашган фуқаро Т.Б.га тегишли бўлган 15 сотих майдонга эга бўлган тураржой ва унга туташ бўлган ҳокимлик заҳирасидаги 1,35 гектар бўш ер майдонини 150 000 АҚШ доллари эвазига сотиши ва келгусида кадастр ҳужжатлари расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, келишилган пуллар ҳисобидан 50 000 АҚШ доллари олган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter