Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маҳаллада ер, мол-мулк, сув солиқларини ундиришнинг янги механизмини ишлаб чиқиш топширилди

Маҳаллада ер, мол-мулк, сув солиқларини ундиришнинг янги механизмини ишлаб чиқиш топширилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Йил бошидан ҳудудларда бюджетга тушум 26 фоизга ўсди. Лекин Қорақалпоғистон, Жиззах, Қашқадарё ва Хоразмда ўсиш республика бўйича ўртача кўрсаткичга ҳам чиқмади.

Ер, мол-мулк ва сув солиқлари маҳаллий бюджетда қолдирилмоқда. Лекин фақат шу солиқларни уйма-уй юриб ундиришга солиқчиларнинг 70-80 фоиз вақти сарфланмоқда.

«Бу 1 сўм солиқ йиғиш учун 2 сўм ресурс сарфлаш билан баробар эмасми?

Аслида, Солиқ қўмитаси раҳбарияти, вилоят, туман солиқ раҳбарлари телевидение, газета, ижтимоий тармоқларда чиқиб, солиқ тўлаш мажбурият эмас, конституциявий бурч эканини тушунтирса, солиқларни одамларни ўзи тўлаб қўядику!

Агар маҳалладаги солиқчи бунга кетган вақтини солиқ базасини кенгайтиришга сарфласа, тушум карра-карра ошади», — деди Президент.

Мутасаддиларга маҳаллада ер, мол-мулк, сув солиқларини ундиришнинг янги механизмини ишлаб чиқиш топширилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг