Маҳмуд Муродов кутилмаганда UFCдан четлатилди
Ўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик аралаш якка кураш устаси Маҳмуд Муродов (26-8) жангчилари рўйхатидан чиқарилди.
Жангчининг ўзи бу ҳолатдан ҳайратда эканлигини билдирди.
«Бу хабар мени бироз ларзага келтирди, менежерга ёздим, кўрамиз нима бўлади... Барчангизга қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат. Сабабларини ҳозирча билмайман, билсам, сизга хабар бераман. Ҳозирча бу ҳақиқат, мен энди UFC жангчиси эмасман», деди Маҳмуд Муродов.
Вазият чиндан ғалати, чунки март ойида Муродов ўзининг инстаграм саҳифасида кейинги 4 та жанг учун UFC билан янги шартнома имзолаганини эълон қилганди. Бироқ у яқинда инфекция туфайли Мишел Перейра билан UFC 301 доирасидаги режалаштирилган жангидан воз кечишга мажбур бўлди.
Маълумот учун, Маҳмуд Муродов 2019-2024 йиллар давомида UFCда еттита жанг ўтказиб, 4 та ғалаба, 2 та мағлубият қайд этди. Унинг сўнгги жанги кўз жароҳати туфайли ўтказилмаган деб топилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter