Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мактабларда электрон журнал ва кундаликлар жорий қилинади

Мактабларда электрон журнал ва кундаликлар жорий қилинади

Фото: «bnews.kz»

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ҳамда Россиянинг «Дневник.ру» компанияси умумтаълим мактабларида электрон журналлар ва кундаликларни жорий этиш бўйича лойиҳани амалга оширадилар. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

«Дневник.ру» – Россияда машҳур онлайн платформа бўлиб, у мактаблар билан ҳамкорликда болаларнинг ўзлаштириш натижаларини, давоматини ва бошқа кўрсаткичларини онлайн тарзда назорат қилиш имкониятини беради.

«Дневник.ру»нинг Ўзбекистондаги вакили – «Kundalik» компанияси барча харажатларни ўз зиммасига олган.

«Kundalik» рақамли таълим платформаси Россия мактабларида жорий этилган «Дневник.ру» ахборот тизими асосида ишлаб чиқилади.

Тизим онлайн тарзда ўқитувчиларни дарсларни режалаштириш, дарс жадвалларини тузиш, ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси ва давоматини электрон журнал ва кундаликларда қайд этиб бориш, ўқувчиларнинг ота-оналарига 24 соат давомида баҳолар ва уй вазифалари ҳақидаги маълумотларни кузатиб бориш, шунингдек, таълим бошқарув органлари ва муассасаларга статистик ҳисоботларни шакллантириш учун хизмат қилади.

Шу билан бирга, улар ҳимояланган ижтимоий тармоқ орқали мулоқот қилишлари ҳамда онлайн кутубхона ва таълимга оид медиа ресурслардан фойдаланишлари мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг