Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мактабларда якуний давлат аттестацияси қайси фанларда бўлиши маълум қилинди

Мактабларда якуний давлат аттестацияси қайси фанларда бўлиши маълум қилинди

Халқ таълими вазирлиги якуний давлат аттестацияси қайси фанларда бўлишини маълум қилди.

Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 28 февралдаги 70-сонли бўйруғига асосан 2021-2022 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари учун: она тили ва адабиёт, ўзбек тили/рус тили, математика, тарих, жисмоний тарбия ва қўшимча равишда ўқувчиларнинг танлови асосида белгиланган фан бўйича;

11-синф битирувчилари учун: она тили ва адабиёт, математика, чет тили, тарих ва ва қўшимча равишда ўқувчиларнинг танлови асосида белгиланган фан бўйича якуний давлат аттестацияси ўтказилиши белгиланди.

Умумтаълим мактабларида таълим бериладиган барча тилларда якуний давлат аттестациялари ўтказиладиган фанлар бўйича намунавий назорат материаллари Республика таълим маркази томонидан тайёрланиб, таълим марказининг расмий сайтида эълон қилинади, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг