Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Маъмурий огоҳлантириш» институти: қайси ҳуқуқбузарликлар учун қўлланиши айтилди

«Маъмурий огоҳлантириш» институти: қайси ҳуқуқбузарликлар учун қўлланиши айтилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган мажлисда «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Йиғилишда депутатлар айрим хорижий давлатларда маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун жарима жазоларидан ташқари «оғзаки огоҳлантириш» ва «огоҳлантириш» жазоси борлиги, бунда биринчи марта кам аҳамиятли маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган фуқароларни жаримага тортиш ўрнига, содир этган қилмишининг ижтимоий оқибатларини тушунтирган ҳолда огоҳлантириш амалиётда бундай қилмишлар содир этилишининг олдини олишда юқори натижалар кщрсатиши таъкидланди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс «Маъмурий огоҳлантириш» жазо чорасини киритиш ва ижтимоий хавфлилиги кам бўлган йўл ҳаракати хавфсизлилиги билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун огоҳлантириш жазосини қўллашни назарда тутувчи 28-2-модда билан тўлдирилмоқда. 

 Ушбу чора, қуйидаги 6 та ҳуқуқбузарликларни биринчи марта содир этган шахсларга қўлланилиши белгиланяпти:

  1. 125-модда (яъни транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик, ш.ж. камар тақмаслик, техник кўрикдан ўтказмаганлик, тегишли жиҳозлар билан жиҳозланмаганлик);
  2. 128-1-модда, (яъни, бошқариш вақтида телефондан фойдаланганлик);
  3. 128-2-модда (яъни, бошқариш вақтида монитордан фойдаланганлик);
  4. 128-6-модда (яъни, тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик);
  5. 135-1-модда (яъни, мажбурий суғурта қилиш талабларини бузганлик);
  6. 138-модда (пиёдалар ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик).

Таъкидланишича, огоҳлантириш биринчи марта содир этган шахсларга нисбатан бир йилда бир маротаба қўлланиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг