Мандат бугун эълон қилинадими?
Бугун, 23 август куни ижтимоий тармоқларда Давлат тест маркази олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилиниши ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ ҳамон мандат чиққани йўқ.
Давлат тест маркази вакилининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, қоидага кўра мандат ҳақиқатда бугун (тест имтиҳонлари тугаганидан кейин бир ҳафта ўтиб) чиқиши керак. Аммо, ДТМ ходими ҳали ҳам тест натижаларининг қачон эълон қилиниши ҳақида аниқ маълумотга эга эмаслигини билдирди.
Эътиборлиси, бугун давлат тест марказининг расмий веб-сайтида профилактика ишлари амалга оширилаётгани эълон қилинди. Шу муносабат билан расмий веб-сайтда вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкинлиги билдирилган. Бу бевосита тест натижалари эълон қилиниши олдидан тайёргарлик бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Сайтимизни ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизни кузатиб боринг, мандат эълон қилиниши билан бу ҳақда сизга биринчилардан бўлиб хабар берамиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter