Марказий банк раиси пулни тежаш учун оддий фуқароларга маслаҳат берди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Мамаризо Нурмуратовдан пулни тежаш бўйича масалаҳат сўралди.
«Энг муҳими, ноаниқлик шароитида ваҳима уйғотмаслик ва шошиб ўйламасдан қарорлар қабул қилмаслик керак. Тарих шуни кўрсатадики, ваҳима келтириб чиқарадиган иқтисодий йўқотишлар иқтисодий шокларнинг ўзидан бир неча баробар кўп бўлиши мумкин, бу муҳим сабабдир.
Банкларимиз томонидан таклиф этилаётган миллий валютадаги омонатлар шартлари ва фоиз ставкалари жозибадор ҳисобланади. Мамлакатимизда инфляция даражаси, айирбошлаш курси динамикаси ва омонатлар бўйича фоиз ставкалари орасидаги ижобийликни ҳисобга олсак, маблағларни миллий валютада узоқ муддат сақлаш тўғри қарордир.
Ҳар қандай ҳолатда барча омонатчиларга маблағларнинг тўлиқ қайтарилиши давлат томонидан кафолатланади», деди Мамаризо Нурмуратов.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter