Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирига янги ўринбосар тайинланди

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирига янги ўринбосар тайинланди

Фото:«Gazeta.uz»

Холхўжаев Саидқаҳҳор Муҳаммадкарим ўғли Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар  берди.

Саидқаҳҳор Холхўжаев 1981 йилда Тошкент вилояти, Оққўрғон туманида туғилган. 2002 йилда Тошкент Молия институтини тамомлаган.

2017-2019 йилларда  «Ўзагросуғурта» аксиядорлик жамияти бошқаруви раиси бўлиб ишлаган.

Тайинловга қадар, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг